“Ўзкимёсаноатлойиҳа” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимлари коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирида иштирок этди

// 02.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (378.58 KB)

“Ўзкимёсаноатлойиҳа” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбири ўтказилди. Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинаси ҳамда АҚШдан келтирилган “Moderna” вакцинасидан фойдаланилди.

Мамлакатимизда коронавирусга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлардан бири фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари ҳисобланади. Бу жараёнда мутахассислар эмлашнинг афзалликлари, унинг инсон саломатлиги учун аҳамияти борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 номли коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) Хитой-Ўзбек вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилган эди. “Moderna” вакцинаси эса коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган илк РНК оқсилига асосланган вакцина ҳисобланади.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмат