“Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши йиғилишида “Аммофос-Максам” АЖ Бошқаруви аъзоларининг ваколат муддатларини қуйидаги таркибда бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди:
- Турсунов Акобир Тошпўлатович – Бошқарув раиси;
- Садиков Баходир Багирович – ишлаб чиқариш бўйича директор;
- Ибрагимов Козимжон Ғуломович – Бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари;
- Тургунбоев Зафар Тургунбоевич – Бошқарув раисининг транспорт бўйича ўринбосари.
Шунингдек, “Аммофос-Максам” АЖ Бошқарувининг қуйидаги аъзоларини бир йиллик муддатга тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди:
- Шакиров Фаррух Закирович – Бош директор;
- Зарипов Жаҳангир Камалович – молия ишлари директори;
- Атнагулова Любовь – тижорат ишлари директори;
- Ким Виктор – техник ва технологик ривожланиш бўйича директор.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати