Вудс-Хоул Океанография институти тадқиқотчилари целлюлоза диатсетатининг (CДА) модификация қилинган версияси асосида янги турдаги биопластикни ишлаб чиқишди. Уларнинг фикрича, бу материал денгиз сувида шу кунгача маълум бўлган бошқа пластикларга қараганда тезроқ парчаланади.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков бошчилигида Япониянинг ITOCHU Corporation ҳамда Toyo Engineering Corporation компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Яқинда Токио шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония қўмитасининг 17- йиғилиши ўтказилди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари ҳам иштирок этди.
Жорий йилнинг 7-октабр куни Тошкент шаҳрида «Ўзкимёсаноат» Акциядорлик жамияти томонидан Россиянинг полимер ва каучук ишлаб чиқарувчи етакчи СИБУР компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда полимер саноатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида форум ташкил этилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида МДҲ давлатлари ва Ўрта Осиёда ягона бўлган яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
«Ўзкимёсаноат»АЖ бошқаруви раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдураҳмонова Конимех туманидаги полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи ходимлари фаолияти билан танишди.
Бугун Касаба уюшмалари саройида “Йил аёли-2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бугунги жараёнлар кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш билан бир қаторда ишлаб чиқаришда экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндисиз технологияларни ва атроф муҳитни сақлаш дастурларини жорий этишни ҳам тақозо этади.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: АҚШнинг Шимоли-ғарбий университети (НWУ) кимёгарлари бардошли, лекин енгил ва эгилувчан, ўзаро тўқилган полимер ипларидан наноматериал яратишди. Тузилмавий хусусиятлари туфайли у занжирли совутга ўхшайди ва ундан тана зирҳлари ҳамда баллистик матоларни яратишда фойдаланиш мумкин.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2025-йил бошида жаҳон озиқ-овқат плёнкаси бозорининг ҳажми 11,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2030-йилда прогноз даврида ўртача 4,35 фоиз ўсиш суръати билан 14,6 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда Mordor Intelligence компаниясининг сўнгги тадқиқотида маълум қилинган.