Озиқ-овқат плёнкаси бозори 11,8 млрд долларга баҳоланмоқда

// 17.02.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (299.46 KB)

2025-йил бошида жаҳон озиқ-овқат плёнкаси бозорининг ҳажми 11,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2030-йилда прогноз даврида ўртача 4,35 фоиз ўсиш суръати билан 14,6 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда Mordor Intelligence  компаниясининг сўнгги тадқиқотида маълум қилинган. 

Озиқ-овқат ва ичимликлар сектори ўсишнинг асосий драйвери бўлиб қолмоқда. Бунда сўнгги йилларда саноатда барқарор қадоқлаш ечимлари томон сезиларли силжиш бўлди, кўплаб ишлаб чиқарувчилар муқобил, “биологик”, қайта ишланадиган материалларни ишлаб чиқмоқда.

Озиқ-овқат плёнкалари учун энг катта бозорлар - Европа ва Шимолий Америка. Осиё-Тинч океани минтақасида ушбу бозор тез ўсиб бормоқда. Бу жадал саноатлаштириш ва урбанизация, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасининг кенгайиши ва чакана савдо инфратузилмасининг ўсиши билан боғлиқ. 

Минтақада Хитой етакчи бўлиб қолмоқда, ундан кейин Ҳиндистон ва Япония, Жанубий Корея ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари бозор ривожланишига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 17.02.2025