Бугун Касаба уюшмалари саройида “Йил аёли-2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева очиб бериб, мамлатимизнинг фаол хотин-қизлари ва танлов ғолибаларини табриклади.
Қувонарлиси, “Аммофос-Максам” АЖ бош технологи Надежда Волинская “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинациясида ғолиб бўлди.
Надежда Волинская - техника фанлари доктори, кўплаб шогирдларнинг устози, ташаббускор, ўз касбининг моҳир устаси, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат бошқаруви соҳалари билимдони. 1976-йилдан буён “Аммофос-Махам” АЖда фаолият юритади. Надежда Владимировна томонидан ишлаб чиқилган минерал ўғитларни кўп тоннали ҳажмларда ишлаб чиқариш усуллари корхонада татбиқ этилган бўлиб, бу корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини сезиларли яхшилаш имконини берган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Надежда Владимировнани ушбу юксак эътироф билан табриклайди ҳамда улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик тилайди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати