Матбуот маркази

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича асосий вазифалар белгиланди

// 10.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳукумат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.


Янги йил табриги

// 28.12.2018

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик компанияси мамлакатимиз кимёгорлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2019 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!


2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

// 05.12.2018

2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 3,6 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 100,1 %ни ташкил қилди. Соф ҳолда 1061,11 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 769,44 минг тонна азотли, 128 минг тонна фосфорли ва 163,68 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 2829,6 минг тонна минерал ўғит чиқарилди ва шундан 2011, 2 минг тоннаси сотилди.


Конституция куни билан!

// 03.12.2018

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон халқини улуғ байрам – Конституция куни билан чин дилдан қутлайди! Меҳнатсевар, қўли гул халқимизнинг яратувчанлик ва бунёдкорлик жабҳасида эришаётган ютуқлари тобора кўпайиб, юртимиз кундан-кун чирой очаверсин! Ҳар бир хонадонга тинчлик ва омонлик, бахт-саодат, дастурхонларига қут-барака, амалга ошираётган хайрли ишларига омад тилаймиз!


Янги лойиҳалар одамлар турмуш даражасини янада юксалтиришга хизмат қилади

// 16.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 15 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.