2018 йилнинг январь-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1,16 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105,1% ни ташкил қилди. Соф ҳолда 375,52 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 283,65 минг тонна азотли, 37,27 минг тонна фосфорли ва 54,6 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Мамлакатимиз кимё саноатининг энг йирик корхонаси – “Навоийазот” акциядорлик жамиятида учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар “Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш”, “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини қуриш” ва “Азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаларидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларида назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Бош вазир, унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, вилоятлар ҳокимлари иштирок этди.