Вазифалари, функционал мажбуриятлари
- Жамият тизимидаги корхоналар ва ташкилотлар ўз низоми ва ички локал ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда Жамият маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан молиявий назоратни амалга оширишда иштирок этади;
- Жамият фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари, коррупция харакатлари ва манфаатлар тўқнашуви бўйича алоқа каналлари орқали Бошқармага келиб тушган сигналлардан ҳамда Раҳбарият топшириқларидан келиб чиқиб, Жамиятнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда хизмат текширувлари ўтказади;
- Жамият бўлинмаларида амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилиш, коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ва унга оид ҳуқуқбузарликларни юзага келиш эҳтимолини баҳолайди ва мавжуд маълумотлар тўплайди;
- Коррупцияга қарши курашишга оид давлат дастурларида Жамиятга юклатилган вазифаларнинг ижросини амалга оширишда иштирок этади ҳамда бажарилиши устидан мониторинг қилиб боради;
- Жамиятнинг харидлар соҳасида ўтказилган тендер (танлов) савдоларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан молиявий назоратини амалга оширади ҳамда контрагаентларни текширишда иштирок этади;
- Жамият ва унинг таркибидаги бўлинмалар томонидан ҳамкорлар билан тузилган шартномалар ва келишувларни амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича комплаенс назоратни амалга оширади;
- Жамият томонидан хомийлик ёрдамларини кўрсатилишида белгиланган нормалар ва қонун ҳужжатларга риоя этилишини ўрганади;
- Жамият ходимларининг совғалар бериш/олиш ва ишбилармонлик, мехмондўстлик белгилари бўйича хатти-харакатларининг қонун ҳужжатларга ва ички меъёрий ҳужжатларга, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини ўрганади;
- ўтказилган текширувлар жараёнида аниқланган камчиликлар ва қонунбузилишларни бартараф этилиши юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижросини таъминлайди;
- ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини кафолатлайди;
- марказлаштирилган топшириқлар бўйича назорат ҳужжатларини умумлаштиради ҳамда улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлайди;
- Жамият тизимида аниқланган характерли қонун бузилишлари бўйича ўрганишлар материалларини умумлаштириш ҳамда келгусида уларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга доир таклифларни тайёрлайди;
- соҳага оид ҳалқаро стандартлар бўйича ўқув курсларида, тренинг ва семинарларда қатнашади ва малакасини оширади;
- ўз ваколати доирасида бошқа функцияларни амалга оширади.
Номзодга қўйиладиган талаблар
- 30 ёшдан 35 ёшгача;
- Иқтисод, молия, молиявий кредит, юриспруденция соҳасида олий маълумот;
- Молия, иқтисод, аудит, назорат тафтиш, ғазначилик, давлат харидларини бошқариш ва юриспруденция соҳалари бўйича камида беш йиллик иш тажрибаси (молиявий назорат, ғазначилик ва давлат харидлари соҳаларида ишлаган бўлса устунлик берилади);
- Молиявий назорат, давлат харидлари, комплаенс назорат, ишлаб чиқариш билан боғлиқ соҳаларда камчиликларни текшириш, аниқлаш ҳамда текширув натижаларини ҳужжатлаштириш, замонавий фикрлаш, соҳа бўйича таклифлар бериш ҳамда уларни жорий этиш;
- Ўзбек тилини ёзма ва оғзаки нутқ учун эркин даражада билиши шарт. Рус ва инглиз тилларини билиши маъқулланади;
- Компьютер саводхонлиги, офис дастурларини мукаммал билиш;
Ҳамкорлик шартлари
- Бандлик шакли: Офисда/тўлиқ бандлик;
- Иш тартиби 09:00 дан 18:00 гача. Душанба-жума;
- Меҳнат қонунчилиги доирасида иш вақтидан ташқари ишга жалб этилиши мумки;
- Синов муддати 3 ой;
- Узоқ муддатли хизмат сафарларига тайёрлик.
Қўшимча талаблар
- Коррупцияга йўл қўймаслик ва унга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш;
- Масъулиятлилик, виждонлилик, самарадорлик, тиришқоқлик, стрессга чидамлик;
- Молия, назорат-тафтиш ва ғазначилик соҳасига оид давлат идораларида меҳнат фаолиятини олиб борганлиги;
- Соғлиғининг қониқарлилиги (ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган сурункали касалликларга чалинмаганлиги);
- коррупция, мансаб ваколати ва иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан судланмаганлиги.