Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 2021-2022 янги ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг иккинчи куни бошланди. Бугун математика фанидан имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун 14 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг биринчи кириш имтиҳони кимё фани бўйича бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди. Имтиҳонлар 14-16 кунлари учта фан: кимё, математика ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.
Абитуриентлар учун эслатма Филиалга ҳужжатларни топшириш 15 июлгача узайтирилди. 14 ва 15 июль кунлари ҳужжатларни топширган абитуриентлар учун имтиҳон синовлари 15 июлдан бошланади ҳамда 17 июль куни қўшимча резерв куни бўлиб ўтади.
Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинасидан фойдаланилди.
Жорий йилнинг 12 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9753 тонна 19982,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 9 июль куни 23559,1 млн. сўмлик 10811 тонна минерал ўғитлар сотилган.