// 17.04.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (972.18 KB)

Миллий либослар нафақат ўзбек аёлларининг гўзаллигини намоён этади, балки уларнинг миллат шаъни ва ғурурини улуғлашга бўлган интилишини ҳам намоён этади. 

“Хон атлас” фестивали қадриятлар тараннуми, либослар намойиши, ёш авлодни анъаналарга садоқат руҳида тарбиялашдаги ўрни билан кимёгар аёллар учун ҳам севимли тадбирга айланди.

Бугун корхона хотин-қизлари ишга одатдагидан бироз ўзгача кўринишда, миллий либосларда келишди. Ўзбек аёлининг бахтиёр қиёфаси нафақат фотосуратларга, балки қалбларга ҳам муҳрланди. 

Кўрган кўзни қувонтирадиган, қалбга миллий ғурур ва ифтихор ҳиссини жо этган фестивал гўзаллик, нафосат байрамига айланди.

"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Сўнгги янгилаш санаси: 17.04.2024