Матбуот маркази

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари “Аммофос-Максам” АЖга ташриф буюрдилар

// 09.02.2021

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари “Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Талабаларнинг корхонага ташрифи ўқув ишлаб чиқариш амалиёти доирасида ташкил этилди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 8 февраль санасидаги савдо якунлари

// 09.02.2021

Жорий йилнинг 8 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 14595 тонна 34731,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган хафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 5 февраль куни 65063,7 млн. сўмлик 26149 тонна минерал ўғитлар сотилган.


Қалбаки маҳсулотлардан огоҳ бўлинг!

// 08.02.2021

Мамлакатимизда фаолият юритаётган деҳқон фермер хўжаликлари, пахта, ғалла ва сабзавот етиштириш билан машғул бўлган фуқароларни сифатли минерал ўғит билан таъминлаш ишлари “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг тармоқ корхоналари томонидан амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, “Аммофос-Максам” АЖ ички бозор ва қўшни давлатлар эҳтиёжини “Аммофос”, “PS-агро”, “Суперфос”, “АСФ” маҳсулотлари ишлаб чиқариб, давлат стандарти талабларига жавоб берадиган минерал ўғитлар билан истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириб келмоқда.


Тайинлов

// 08.02.2021

Джураев Илхом Кенжаевич “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаментининг Инвестицияни истиқболли ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 5 февраль санасидаги савдо якунлари

// 06.02.2021

Жорий йилнинг 5 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 26149 тонна 65063,7 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич паст бўлган яъни 4 февраль куни 31426,2 млн. сўмлик 12963 тонна минерал ўғитлар сотилган.