Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2012 йилдаги махсус қарорига биноан республика ҳудудларида жами 13 та заҳарли кимёвий воситалар ва токсик моддалар кўмиш махсус полигонлар мавжуд бўлиб, шундан 11 тасида консервация ишлари олиб борилади ва 2 тасида реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилади (Жиззах вилоятида Фориш тумани ва Хоразм вилоятида Хазарасп туманида). Ушбу қарорга асосан консервация қилиш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар, жумладан лойиҳа ишлаб чиқиш, уни экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ўтказиш, қурилиш – монтаж ишлари ва қурилиш ишларини назорат қилиб бориш билан боғлиқ барча ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан жами 17 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилди (шундан 12,0 млрд. сўм 2015 йилда ажратилган).
Барчангизни гўзаллик ва нафосат байрами – 8 март –Хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этиб, Сизларга ўзимизнинг юксак ҳурмат-эҳтиром ва самимий табрикларимизни изҳор этишга ижозат бергайсиз.
Ҳаётингизда ризқи-насибангиз зиёда, гўзаллик ва меҳр-муҳаббат доим Сизга ёр бўлсин!
Оилангизнинг бахту-саодатини, фарзандларингизнинг камолини кўриш ҳар бирингизга насиб этсин!
“Ўзкимёсаноат” Давлат акциядорлик компанияси мамлакатимиз кимёгорлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2015 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!
“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон халқини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 23-йиллиги билан табриклайди!
Ушбу нурафшон айёмда барчага мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият,оилавий бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз!
Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси мамлакатимиз халқи ва меҳмонларини кўҳна ва ҳамиша навқирон байрамимиз – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этиб, энг яхши тилакларини билдиради!
Ушбу нурафшон баҳор айёмида барчага мустаҳкам соғлиқ, баҳорий кайфият, оилавий бахт-саодат ва азиз Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятларида янгидан-янги муваффақиятлар тилайди!