Чиқиш ва баёнотлар

Ватан ҳимоячилари куни билан!

// 14.01.2020

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ҳарбий хизматчиларни ва юртдошларимизни 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этади. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!


Янги йилингиз билан!

// 30.12.2019

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини кириб келаётган янги 2020 йил билан муборакбод этади! Ушбу барамона кунда Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти расмий баёноти

// 02.11.2019

Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.


Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан!

// 25.10.2019

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида фаолият кўрсатаётган меҳнат жамоаси 25 октябрь – “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Ички ишлар органларининг барча ходимлари, фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини муборакбод этади. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги фидокорона хизматларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз!


Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

// 25.01.2019

“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати 2019 йил 25 январ куни соат 11:00 республика босма ва электрон ОАВ вакиллари учун 2018 йил якуни бўйича кимё тармоғи корхоналари фаолияти натижалари тўғрисида матбуот-анжуман ўтказилишини хабар қилади. Ўзбекистон журналистлари ҳамжамияти ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида ўзаро манфаатли мулоқот ўрнатилишининг аҳамиятини назарда тутиб, “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати таҳририят вакилилларини ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилади ва матбуот-анжуман иштирокчилари рўйхатини тузиш мақсадида вакиллар исми-шарифи ҳамда боғланиш телефони бўйича маълумотни жорий йил 24 январ соат 18:00-гача 78-140-74-26 телефон рақами ёки z.roziev@uks.uz электрон манзил орқали хабар қилишингизни сўраймиз. Матбуот-анжуман қуйидаги манзилда ўтказилади - Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38.