Султанов Бобур Изатуллаевич – “Ўзкимёсаноат” АЖ Корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар Б.Султонов “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг Импорт ва ҳаридлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ҳужжат айланиши (хат ва ёзма мурожаатларни қабул қилиш)ни вақтинча электрон шаклда амалга оширишини маълум қилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини “Наврўз” умумхалқ байрами билан муборакбод этади! Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Мунис онажонлар ва қадрли опа-сингиллар, Сизни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти гўзаллик ва нафосат байрами бўлмиш 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этади!
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилишини маълум қилади.