Тармоқ янгиликлар

“Навоийазот” АЖ ва “Электрокимёзавод” АЖ ҚК лабораторияларининг техник ва услубий таъминоти ўрганилди

// 05.02.2020

Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини, сифатини ва рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ томонидан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар лабораторияларнинг техник жихозлари ва услубий таъминотини ўрганиш ишларини давом эттирилмоқда.


ТАЙИНЛОВ: “Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти Бошқаруви раиси вазифасини бажариш Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди

// 31.01.2020

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар кадрларини лавозимларга тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди.


“Азот ва олтингугурт тутган комплекс минерал ўғитлар” илмий монографияси чоп этилди

// 31.01.2020

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти билан ҳамкорликда “Азот ва олтингугурт тутган комплекс минерал ўғитлар” илмий монографияси чоп этилди.


"Навоийазот" АЖ Бошқаруви раиси Б.Шарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди

// 18.01.2020

Навоий шаҳри халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисида “Navoiyazot” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Мавлонович Шарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига муносиб кўрилди.


Оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

// 17.01.2020

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.