“Корпоратив иқлим бошқаруви” мавзусида семинар ўтказилди

// 16.11.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (813.22 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида ЭРМ компанияси маслаҳатчиси Юлия Добролюбова томонидан жамиятда “Корпоратив иқлим бошқаруви” мавзусида икки кунлик семинар ўтказилди.

Семинарда “Навоиязот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Аммофос-Максам” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖларнинг саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари, экология бўлими раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Ташаббуснинг асосий мақсади “Навоиязот” АЖ негизида, Париж келишуви мақсадларига мувофиқ 2050-йилгача нол ташланмаларига эришишда паст углеродли ривожланиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишдан иборат.


Сўнгги янгилаш санаси: 27.12.2023