Бугун Москва шаҳрида "Матбуот хизмати - 2019: PR-фаолиятнинг янги технологиялари" мавзусида халқаро амалий конференция ўз фаолиятини бошлади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 21 ноябрь куни Озарбайжон Республикасининг нефть ва кимё соҳасидаги йирик компанияларидан бири “SOCAR”, Швецариянинг “SOCAR Trading SA” ҳамда Саудия Арабистонининг “Chemtrade LLC” компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзолари иштирокида расмий учрашув ўтказилди.
“Ўзэкспомарказ”да жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари ўтказилаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этаётган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти янги кооперацион шартномалар тузишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан 2019 йил 18-22 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда ўтказиладиган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида “Ўзкимёсаноат” АЖ иштирок этади.
Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган “China International Import Expo” кўргазмасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўз экспортбоп маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.