Жорий йилнинг 21 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 12884 тонна 26215 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бир кун аввал бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 20 апрель куни 31990 млн. сўмлик 15662 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз кимё саноати мавжуд қувватларни сақлаб қолиш билан бирга янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаётганлигига танқидий баҳо берилди.
Жорий йилнинг 16 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 12343 тонна 26525 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бу кўрсаткич 15 апрель санасига қараганда кўтарилган яъни 15 апрель куни 16764 млн. сўмлик 8253 тонна минерал ўғитлар сотилган эди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдоси якуни бўйича кунлик маълумотларни тақдим этади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти эндиликда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдоси якуни бўйича кунлик маълумотлар тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида хабар бериб боришини маълум қилади.