2015 йил 23 апрел куни “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Нормат Ибрагимов “Максам-Чирчиқ” АЖ ва “Аммофос-Максам” АЖ Кузатув кенгашлари мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрган Испаниянинг «Maxamcorp Holding S.L.» компанияси корпоратив ривожлантириш ва стратегия масалалари бўйича бош раҳбари жаноб Монторо Лопес ҳамда компаниянинг бошқа вакиллари билан учрашув ўтказди.
2015 йил 18 апрелда “Навоийазот” АЖ негизида тармоқ Инновация дастурини амалга ошириш бўйича“Ўзкимёсаноат” ДАК таркибидаги корхоналарнинг бош муҳандислари иштирокида семинар-кенгаш ўтказилди. Бу тадбирдан асосий мақсад кимё корхоналарида олиб борилаётган ва тармоқни ривожланишига, ишлаб-чиқаришни ўсишига, импорт ўрнини босувчи янги махсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашишдан иборатдир.
«Самарқандкимё» АЖ NPK мураккаб минерал ўғитни ишлаб чиқаришни бошлади (15:15:15). Мазкур ўғитни бўйича саволлар ва қизиқишлар билан «Ззкимёсаноат» ДАК нинг Маркентинг ва ТИА бошқармасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожжат қилишингиз мумкин: (998 71) 140 74 52, (998 71) 140 74 36.