“Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти ягона акциядорининг қарорига мувофиқ, Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатович Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти “Navoiyazot” AЖдаги инвестицион лойиҳалар ижроси жумладан, корхонадаги аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплексида олиб борилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари билан танишди. Шу ернинг ўзида Япониянинг “Mitsubisi Heavy Industries” ҳамда “Mitsubisi Corporation” компанияларининг ишлаб чиқаришдаги масъуллари билан лойиҳани ишга тушириш-созлаш ишларини янада жадаллаштириш бўйича музокаралар ўтказилди. Шундан сўнг аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш раҳбар-ходимлари билан комплекс кўздан кечирилди ҳамда илк маҳсулот олиш ишларини тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ҳозирги кунда келишилган графикка асосан аммиак ишлаб чиқариш қисмида табиий газ етказиб бериш бошланди ва тегишли технологик қурилмаларда созлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги корхона-ташкилотлар фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш ва ОАВ билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан тасдиқланган 2020 йил давомида пресс-тур ташкил этиш режасига мувофиқ, 2020 йил 29-30 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамиятига пресс-тур ташкил этилди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тушин мажмуасида ректор А.Г.Мажуга бошчилигида ушбу олий таълим муассасаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан "Медиа ва коммуникациялар мактаби" лойиҳаси доирасида матбуот котиблари учун малака ошириш курси ўтказилмоқда. Уч кун давом этадиган малака ошириш курсларида вазирлик, идора, ташкилот ва компаниялар Матбуот котиблари қаторида "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари ҳам иштирок этмоқда.