“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ягона акциядорининг 6-сон қарори (18.10.2021)

КУН ТАРТИБИ:

  1. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарувининг 2020-йил молия-хўжалик фаолиятининг якунлари бўйича бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши, шунингдек, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоратадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш.
  2. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2020-йил якунлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
  3. “Ўзкимёсаноат” АЖ Кузатув кенгашининг 2020-йил якунлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
  4. “Ўзкимёсаноат” АЖ тафтиш комиссиясининг 2020-йил якунлари бўйича жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонунчиликнинг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосасини кўриб чиқиш.
  5. “Ўзкимёсаноат” АЖ молия-хўжалик фаолиятининг 2020-йил якунлари бўйича АФМСга мувофиқ тайёрланган аудит хисоботини тинглаш.
  6. “Ўзкимёсаноат” АЖ 2020-йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  7. “Ўзкимёсаноат” АЖ 2020-йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти ва дивидендларни тўлаш тартиби, ҳажми ва шаклини тасдиқлаш.
  8. “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув органи таркибини тасдиқлаш ва уларнинг ваколатларини узайтириш.
  9. “Ўзкимёсаноат” АЖ 2020-йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якунларини кўриб чиқиш.
  10. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишгача бўлган даврдаги хўжалик фаолиятида аффилланган шахслар билан келажакда амалга ошириш жараёнида кейинги ягона акциядор йиғилишига қадар тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

Юклаб олиш