Ўз навбатида ушбу ISO 37001:2016 халқаро мувофиқлик сертификати “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг ходимларини коррупсияга қарши талаблар ва ахлоқий меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ўз зиммасига олган мажбуриятларини виждонан бажариши, қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиши, тенг рақобат тамойилларига амал қилиши ва ҳалоллик, очиқлик ва виждонлиликнинг корпоратив маданиятини шакллантириш бўйича масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
Тадбир доирасида хорижий инвесторлар учун роад-шоw, Б2Б учрашувлар, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Жорий йилнинг 5-6 декабрь кунлари ISO 37001:2016 ҳалқаро стандарт талабларига мувофиқ “CERT International” халқаро тренинг компанияси мутахассислари томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими биринчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди ва халқаро аудиторлик ва сертификатлаш ташкилоти томонидан коррупцияга қарши курашиш механизми амалда самара бераётганининг асосий кўрсаткичи ҳисобланувчи ISO 37001:2016 халқаро мувофиқлик сертификати муддатини яна 1 йилга узайтирди.
Ҳисобот даврида жорий йилнинг август ойида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи У.Д.нинг аризасига асосан “Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар экспорти билан боғлиқ коррупцион ҳолатларни бартараф этиш, мазкур соҳада ноқонуний фаолият олиб бораётган уюшган жиноий гуруҳнинг фирибгарлик, таъмагирлик ҳамда товламачилик жиноятларига чек қўйиш мақсадида тезкор фаол тадбир ўтказилди.