Пресс-релиз. 2023-йил 19-октабр куни Тошкентда Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармонлар учун асосий бизнес-форум бўлиб ўтди.

// 18.10.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (751.56 KB)

Дастур доирасида қуйидаги спикерлар сўзга чиқишди:

  • Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев;
  • Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги савдо вакили Константин Злигостев;
  • Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов;
  • "Татаристон Республикаси савдо-саноат палатаси" уюшмаси раиси Шамил Агеев;
  • "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси Тимур Муҳамеджанов;
  • "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки дирекцияси директори Жаҳонгир Абдураҳмонов;
  • “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ бош директори Искандар Аҳмеджанов;
  • Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қў митаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шукрулло Мўминов;
  • Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг халқаро солиқ солиш бўлими бўлими бошлиғи Рано Алишаева;
  • "Татаристон Республикаси савдо-саноат палатаси" уюшмаси раисининг ўринбосари Марат Ахматов.

Форум иштирокчиларининг Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов номидан табригини Татаристон Республикаси бош вазирининг ўринбосари-Татаристон Республикаси саноат ва савдо вазири Олег Коробченко ўқиди.

Тадбир доирасида хорижий инвесторлар учун роад-шоw, Б2Б учрашувлар, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Бизнес-форум доирасида иштирокчилар “Жиззах” технопарки билан ҳам танишадилар.

“Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 18.10.2023