Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослашган мактабнинг 20 нафар ўқувчилари жамият ўқув маркази ва корхона фаолияти билан танишдилар.
Азиз ОТМ талаба қизлари, бўлажак кимёгарлар! Биз мамнуният билан Республика Кимё Гирлс олимпиадасига иштирокчилар учун қабул очилганини эълон қиламиз!
7-май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан “15 май – «Халқаро оила куни» ва «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловини нишонлаш мақсадида, вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида «Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида Гимнастрада фестивали бўлиб ўтди.
Кун давомида шахмат ва шашка спорт турлари бўйича «Раҳбар кубоги» турнири ҳам ўтказилди.
Баҳодир Бахтиёрович Нормуратов “Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б лавозимига тайинланди. Тайинлов муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Р.Айходжаев, "Деҳқонобод калий заводи" АЖ бошқаруви раиси в.б Т.Зарипов, бошқарув раиси ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Кимё ва фармасевтика саноат ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди.
Очилиш маросимида Тошкент кимё-технология институти ректори Б.Ш.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, барча иштирокчиларга ва ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2020 йилдаги ПҚ-4805-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Кимё фанига ихтисослашган ва умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари учун дастурий ва илмий фаолиятни ташкил этишнинг инновацион таълим технологиялари» мавзусидаги ўқув семинар-тренинги бошланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси иқтисод фанлари номзоди, профессор иқтидорли олим, раҳбар ва устоз, фидоий ва меҳнаткаш инсон Турсунпўлат Мирзамаҳмудовнинг 72 ёшида вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Корпоратив маслаҳатчини ёллаш жамият Кузатув кенгаши қарори билан амалга оширилади.