Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Кимё ва фармасевтика саноат ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди.
Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган, турнирнинг финал босқичида “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ ҳамда “Максам-Чирчиқ” АЖ ўзаро куч синашди ва якунда “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ жамоаси ғолиб бўлди.
Якуний натижалар:
1-ўрин - “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ
2-ўрин- “Максам-Чирчиқ” АЖ
3-ўрин- “Фарғонаазот” АЖ
Ғолибларга Кимё ва фармасевтика саноат ходимлари касаба уюшмасининг махсус кубоги ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди.
"Ўзкимёсаноат” АЖ барча ғолиб ва совриндорларни самимий муборакбод этади!