Корпоратив маслаҳатчини ёллаш учун танлов эълон қилади

// 01.03.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.36 KB)

Танловда иштирок этиш учун 2021 йил 20 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 38-уйда жойлашган “Ўзкимёсаноат” АЖ почта манзилига ёки электрон почта E-mail: uzkimyosanoat@uks.uz орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юборилиши лозим:

  • паспорт нусхаси (рўйхатга олинган яшаш жойи кўрсатилган ҳолда);
  • корпоратив муносабатлар ва қимматли қоғозлар соҳасида (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажи тўғрисида маълумот (объективка);
  • корпоратив бошқарувчининг малака сертификати ва ҳ.к. бошқа тегишли ҳужжатлар нусхалари;
  • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасаларининг диплом нусхалари.

Корпоратив маслаҳатчини ёллаш жамият Кузатув кенгаши қарори билан амалга оширилади.

Кўрсатилган муддатлардан кейин киритилган таклифлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (+998 78) 140-74-97, 140-74-51, 140-74-67.