Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари пойтахтимиз, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, юртдошларимиз билан суҳбатлашдилар.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 20 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй («Ўзкимёсаноат» АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига! «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 14 февраль куни соат 16:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй («Ўзкимёсаноат» АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
Жамият акциядорларининг 2024-йил 5-сентябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида жамият акциядори — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли умумий номинал қиймати 25 439 825 260 сўм бўлган 22 218 188 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акцияларни қисқартириш (бекор қилиш) йўли билан жамиятнинг устав фондини 3 352 228 756 080 сўмдан 3 326 788 930 820 сўмга камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Т/р Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари Ф.И.Ш Лавозими Вилоятлардаги шаҳар ва туманлар номи, сайёр қабул ўтказадиган ойлар Июль Август Центабр Октабр Ноябрь Декабрь 1.
Ишонч телефони рақами: (998-71) 200-74-48. Боғланиш кунлари ва вақти: Душанбадан - Жумагача, соат 10.00 дан 17.00 гача (13-00 дан 14-00 гача танаффус). Масъул ходим: Кулметов М.
Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида мамлакатимизда кимё саноатида юқори фаоллик ва ижобий натижалар қайд этилди. Мазкур даврда соҳада 9,4 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 107,3 фоизни ташкил этди.
Бугунги кунда юртимизда кимё саноатини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасини юқори сифатли минерал ўғитлар билан таъминлаш орқали иқтисодиётни янада юксалтириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари устувор йўналишлардан бирига айланган.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2024-йилда полипропилен ишлаб чиқариш учун катализаторларнинг жаҳон бозори ҳажми 2,29 миллиард долларни ташкил этди, 2025-йилда эса 2,48 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда. Precedence Researchнинг август ойидаги ҳисоботига кўра, 2034-йилга келиб бозор ҳажми 5,15 миллиард долларгача етиши мумкин, бу йиллик ўртача 8,45% ўсиш суръатида рўй беради.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Германиянинг Sulzer компанияси полистирол материалларини кимёвий қайта ишлаш учун мўлжалланган EcoStyrene технологиясини ишга туширганини эълон қилди. Компания маълумотига кўра, ушбу технология турли хил ифлослантирувчи моддаларни ўз ичига олган полистирол чиқиндиларини қайта ишлаш имконини беради.