Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни оммавий спорт турларига қизиқишини кучайтириш мақсадида «Бошқарув раиси кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджанов бир гуруҳ ёшлар билан учрашди
«Ўзкимёсаноат» АЖ ташаббуси билан, яқин-яқингача электр токи етиб бормаган, аҳолиси эса асосан шам ва бошқа ёритиш қурилмаларидан фойдаланиб кун кечираётган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг олис, электр энергияси тармоғидан 11 км узоқликдаги тоғли ҳудудда жойлашган Консой қишлоғига 10 кВ юқори кучланишли ҳаво линияси тортилди. «Деҳқонобод калий заводи» АЖ ҳомийлигида амалга оширилган лойиҳа доирасида қишлоқ ҳудудига трансформатор ўрнатилиб, электр энергияси истеъмоли учун 0,4 кВ ҳаво линияси қурилиш ишлари якунланди. Электр узатиш тармоғи учун жами 160 дона таянч устунлари ўрнатилди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни соат 16:57да “НАВОИЙ ҲЭТК” АЖга қарашли “Химия” подстанциясида қисқа туташув сабаб 110кВли электр энергияси ўчганлиги натижасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоийазот” АЖ ишлаб чиқариш объектларида электр энергияси узилиши кузатилди.
“Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган илк карбамид маҳсулоти жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки биржа савдоларига қўйилди. Биржа якунига кўра биринчи ҳаридор Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган “Хонқа осиё савдо” МЧЖ бўлди. “Хонқа осиё савдо” МЧЖга 151,7 миллион сўмлик 68 тонна карбамид маҳсулоти сотилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида 2019 йил 10 декабрь куни “Air Products” (АҚШ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида “Навоийазот” АЖ базасида “Карбонат ангидрид (СО2) ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси доирасида қўшма корхона тузиш муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида шунингдек, лойиҳанинг техник, молиявий, иқтисодий томонлари (деталлари) ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланиб, халқимиз фаровонлиги тобора юксалиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига биноан Тошкент вилоятининг “Ангрен” ЭИЗда қўрилаётган резинотехника буюмлар заводида Мустақиллик кунининг 26чи йилига бағишлаб автомобиль шиналарнинг биринчи тажриба партияси ишлаб чиқарилди.
Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари тўғрисида маълумот Алоқа канали тури Алоқа канали манзили Facebook ижтимоий тармоғидаги алоқа канали https://www.
Гёте ҳикматларидан *** Ўғрилар орасида энг зарарлиси аҳмоқлардир. Улар бир вақтнинг ўзида вақтимизни ва кайфиятимизни ўғирлайди. *** Модомики, доноларча жавоб беришларини хоҳлар экансан – доноларча савол бер.