“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан коррупцияга қарши кўрилган чоралар самарадорлиги юзасидан аноним сўровнома ўтказилди

// 04.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ ташкилот тизимидаги корхоналарда коррупция ҳолати, тенденциялари ва сабаблари, коррупцияга қарши кўрилган чоралар самарадорлиги тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича аноним сўровлар ўтказилди.

Сўровномада 8 банддан иборат саволлар тузилиб, жамоатчиликнинг кимё саноати корхоналари фаолиятига муносабати, соҳада коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан саволлар жорий йилинг 9 июль куни “t.me/uzkimyosanoat” телеграм каналига жойлаштирилди.

Ўтказилган аноним сўровномада 600 ортиқ обуначилар қатнашди. Натижаларга кўра, сўровномада қатнашган иштирокчиларнинг 28% ходимлар билан ишлаш бўлимида, 22% харидлар бўлимида, 19% маҳсулот сотувчи бўлимларда, 14% инвестицион лойиҳалар билан ишлаш бўлимларида ва 10 % бошқа бўлимларда коррупцион омиллар борлиги ва ислоҳотлар олиб бориш лозимлиги қайд этилган.

Кимё саноати корхоналарининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини сўровномада қатнашганларнинг 50 фоиз ижобий баҳолаб, 26% иштирокчилар кимё саноати корхоналарида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижа бераётганлигини қайд этган.

Сўровномада қатнашган иштирокчиларнинг 39% кимё саноати корхоналарининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини кучайтириш лозимлигини қайд этишган.

Шу билан бирга, “Сизнингча, қандай чора-тадбирлар кимё саноати корхоналарида коррупцион ҳолатлар камайишига олиб келади” деган саволга иштирокчилар томонидан “кимё корхоналарини хусусийлаштириш, иш ҳақини ошириш, мансабдор шахсларни ротация қилиш” тўғрисида таклифлар тушган. Аноним сўровнома натижасида бўйича эса тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати