I. Умумий қоидалар 1.1. Мазкур Шахсий маълумотларнинг ҳимоя қилиш ва қайта ишлаш сиёсати (кейинги ўринларда «Сиёсат» деб юритилади) «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида» ги ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тайёрланган.
Испаниянинг AIMPLAS технология марказининг янги лойиҳаси доирасида Белгиянинг VinylPlus Healthcare компанияси кўмагида олимлар тиббий асбоблар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган эластик ПВХни механик қайта ишлаш имкониятларини ўрганишди.
Нефть ва биомассаларни экологик тоза ёқилғига айлантириш билан шуғулланувчи Axens гуруҳи барча турдаги полиэтилентерефталат чиқиндиларини озиқ-овқат саноати учун қайта ишлаб чиқариш технологиясини жорий этмоқчи.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Global Impact Coalition коалицияси (Женева, Швейсария) автомобил пластик қисмларини қайта ишлашнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлайди. 2025 йилнинг март ойида KlaasBoer, Reyond ва Steinert дастлабки 100 та автомобилни демонтаж қилишни, унинг қисмларини майдалаб, уларни ўн турдаги пластикка ажратишни бошлайди. Пилот лойиҳа етти ойдан тўққиз ойгача давом этиши кутилмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Германиянинг BASF кимёвий концерни қайта ишланган материаллардан тайёрланган полиэфирсулфонни тақдим этди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 июнь куни қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Эртага, 13-январ куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирокида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоғида инсон ресурслари билан ишлаш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар мавзусида брифинг бўлиб ўтади.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Истеъмол чиқиндилардан қайта ишланган пластик қадоқларнинг жаҳон бозори 2024-йилда 19,35 миллиард долларни ташкил этди. 2025-йилда бозор 21,28 миллиард долларга баҳоланмоқда ва 2034-йилга келиб йилига ўртача 10,4% ўсган ҳолда 51,84 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий этилган “Маҳаллабай” ишлаш тизимига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Яшнобод туманининг 9 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириб келинмокда.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ да “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ билан биргаликда ходимларни замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда бошқариш, ходимларда корхонага нисбатан алоқадорлик ҳиссини янада ошириш, кимё саноати тармоғида ишчи-ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш мақсадида семинар-тренинг бошланди.