Яшнобод туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда

// 12.05.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (925.27 KB)

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий этилган “Маҳаллабай” ишлаш тизимига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Яшнобод туманининг 9 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириб келинмокда.

Жумладан, бириктирилган маҳаллаларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан манзилли дастур ишлаб чиқилди ва ҳар бир маҳалла ҳудудида болажонлар учун Болалар майдончасини қуриш ишлари давом этмоқда. Байрам арафасида “Семурғ”, “Чўлпон” ва “Бойқўрғон” маҳаллаларида Болалар майдончаси фойдаланишга топширилди.

Муборак Рамазон ойи ва 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 208 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга жумладан, боқувчисини йўқотган оилаларга, ёлғиз кексаларга, кам таъминланган оилалар, II жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига байрам совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Яшнобод туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали 658 нафар фуқаро “Темир дафтар”дан, 82 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтар”идан ва 466 нафар ёшлар “Ёшлар дафтар”идан чиқарилди ва иш билан таъминланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати