Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи – Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш «комплаенс назорат» (compliance control) тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналари томонидан 2019 йил январь-октябрь ойларида қиймати 5,5 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 106,8%ни ташкил этди.
Kun.uz: «Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган, маҳаллий аммофос таркибида фосфор миқдори белгиланганидек 46 фоиз эмас, 6 фоизлиги иддао қилинган хабар юзасидан муносабат билдирди.
Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Фарғонаазот» АЖ устав капиталининг 51 фоиз миқдоридаги акция пакети сотилиши назарда тутилган.