Матбуот маркази

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан ортиқ акцияларни салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан сотиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги маълумот

// 01.11.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталининг 51 фоиз ва ундан ортиқ миқдоридаги акциялар қўшимча чиқарилувини сотилиши назарда тутилган.


«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ устав капиталидаги «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 51 фоиз улушини салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан сотиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги маълумот

// 01.11.2019


“Номаълум куйдирувчи газдан” заҳарланиш мумкинми?

// 29.10.2019

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида 2019 йил 29 октябрь куни “Навоийазот” АЖга қарашли ПВХ заводида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Ушбу хабар республиканинг бошқа сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларида ҳам ёритилди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.


Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан!

// 25.10.2019

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида фаолият кўрсатаётган меҳнат жамоаси 25 октябрь – “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Ички ишлар органларининг барча ходимлари, фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини муборакбод этади. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги фидокорона хизматларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз!


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби тайинланди

// 23.10.2019

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Хаитова Мастура Хусановна Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.