Жорий йилнинг 4 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 13577 тонна 29134 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бу кўрсаткич ўтган хафта якунидаги савдолардан етти баробар юқори бўлган яъни 1 май куни 3994 млн. сўмлик 1866 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Деҳқонобод калий заводи” АЖ устав капиталининг 51 % (100 фоиз “Ўзкимёсаноат” АЖ улуши) акция пакети Давлат тендер комиссиясининг қарорига асосан инвестиция киритиш шарти билан сотилади.
“Фарғонаазот” АЖ устав капиталининг 51 фоиз (48,05 фоиз – давлат улуши ва 2,95 фоиз “Ўзкимёсаноат” АЖ улуши) акция пакети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Давлат тендер комиссиясининг қарорига асосан инвестиция киритиш шарти билан сотилади.
Жорий йилнинг 1 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 1866 тонна 3994 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бир кун аввал бу кўрсаткич уч баробар юқори бўлган яъни 30 апрель куни 13271 млн. сўмлик 6628 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 30 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 6628 тонна 13271 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бир кун аввал бу кўрсаткич икки баробар юқори бўлган яъни 29 апрель куни 29016 млн. сўмлик 14203 тонна минерал ўғитлар сотилган.