Алишер Навоий хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

// 09.02.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.41 MB)

Бугун "Адиблар хиёбони"да ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ва ОТМ вакиллари, ижодкорлар иштирок этишди. 

Тадбирда Навоий ижодининг ҳозирги кундаги аҳамияти, унинг жаҳон адабиётида тутган ўрни ҳақида сўз борди. Қолаверса, мамлакатимиз олийгоҳларида таҳсил олаётган чет эллик талабалар томонидан Навоий ғазаллари ва рубоийлари ижро этилди. 

 

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти жамоаси ва тармоқ корхоналари вакиллари ҳам мазкур тадбирда фаол иштирок этишди. Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, буюк мутаффакир хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.


Сўнгги янгилаш санаси: 09.02.2024