Бугун 27 август куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонларининг иккинчи куни муваффақиятли ўтказилди. Имтиҳон кимё фани бўйича бўлиб ўтди.
Бугун 24 август куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг метематика фани бўйича биринчи кириш имтиҳони Ўзбекистон Миллий университети ҳудудида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар 24-26-28 август кунлари учта фан: математика, кимё ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида ташкилот тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти фаолияти юзасидан хабар эълон қилди ва бу хабар бошқа ахборот ресурсларида ҳам тарқатилди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимё саноатининг етакчи корхоналаридан бири “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти томонидан илк маҳсулот ишлаб чиқарилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан муборакбод этади.