Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 23:25да “Химия” подстанциясида қисқа туташув сабаб 110кВли “Л-Зарафшон” ҳаво линиясида электр энергияси ўчганлиги натижасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоийазот” АЖ объектларида электр узилиши кузатилди. Автоматик тизим ишлаши натижасида корхонани таъминловчи ЛХ-10, ЛХ-4, ЛХ-15 линиялари Иссиқлик энергия станцияси линияси манбаига ўтиб, жорий йил 11 июнь куни соат 03:42да “Химия” подстанцияси манбаига қайта ўтилди.
Жорий йилнинг 10 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9977 тонна 25652,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 9 июнь куни 32056,1 млн. сўмлик 12354 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Хитойнинг China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD (СС7) компанияси билан Ўзбекистон кимё саноатида хорижий компания билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Жорий йилнинг 9 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 12354 тонна 32056,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 8 июнь куни 28614,3 млн. сўмлик 10833 тонна минерал ўғитлар сотилган.