Олийгоҳ битирувчи талабалари билан учрашув

// 10.07.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (515.94 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 20 июнь санасида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча «Деҳқонобод калий заводи» АЖда Жамият раҳбарияти, мутахассислар ҳамда олийгоҳларнинг битирувчи талаба ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Тошкент кимё-технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Термиз муҳандислик-технология институтининг кончилик электр механикаси, кончилик иши, маркшейдерлик иши, фойдали қазилма конлари геологияси қидириш ва разведкасининг геофизик усуллари, технологик машиналар ва жиҳозлар (кончилик) каби таълим йўналишларини тамомлаган ёшлар иштирок этишди ва суҳбатдан мувафаққиятли ўтган битирувчилар захира кадрлар рўйxатига олинди.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 12.07.2024