РКТУнинг Тошкент филиали битирувчилари учун тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

// 08.07.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (59.71 MB)

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳри филиали битирувчи талабалари учун тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.б Тимур Мухамеджанов, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси 2-котиби Иля Матвеев, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети ўқув ишлари бўйича проректори Фёдор Колоколов, университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори Ботир Нурматов, масъуллар, битирувчилар ҳамда уларнинг яқинлари иштирок этишди.

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети 1898 йили ташкил топган - 120 йилдан ортиқ тарихга эга олийгоҳ. Университет кимё соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаларидан бири сифатида жаҳон миқёсида эътироф этилган. ОТМнинг Тошкент шаҳридаги филиали 2021 йили ташкил этилган. 

2023-2024 ўқув йилида 51 нафар талаба университетни муваффақиятли тамомлади ва бугун уларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Тадбирда масъуллар ва битирувчиларнинг ота-оналари уларни табриклаб, ёшларни келгуси ишларида омад ва зафарлар тилади. 

Жамоат ишларида фаол иштирок этган талабаларга фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 08.07.2024