Матбуот маркази

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 31 март санасидаги савдо якунлари

// 31.03.2022

Жорий йилнинг 31 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 19336 тонна 60632,9 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 30 март куни 49020,3 млн. сўмлик 18322 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“ДЕҲҚОНОБОД КАЛИЙ ЗАВОДИ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

// 31.03.2022

“Деҳқонобод калий заводи” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон ҳамда “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарори ижросининг таъминланиши ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд ҳолатни ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган сайёр семинар-тренинг юқори савияда ўтказилди.


«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖДА ЯПОНИЯНИНГ «MARUBENI» КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

// 30.03.2022

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Япониянинг йирик савдо компанияларидан бири ҳисобланган «Marubeni» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари Кенсуке Нишияма таништирилди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Япония ва Шарқий Осиё мамлакатларида минерал ўғитлар ҳамда кимёвий махсулотларга бўлган талаб юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистондан ушбу махсулотларни сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишиб олинди.


«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖ ТУРКИЯНИНГ «YEO TEKNOLOJI ENERJI VE ENDÜSTRI A.Ş.» КОМПАНИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

// 30.03.2022

Жорий йилнинг 30 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖда Туркиянинг «YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş.» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Автоматлаштириш, электрлаштириш, «яшил» электростанциялар қуриш, рақамлаштириш ва муҳандислик каби йўналишларда хизмат кўрсатувчи компания вакиллари дастлаб ўзларининг БАА, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа давлатларда амалга оширган лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. Учрашув давомида кимё саноатини автоматлаштириш ва рақамлаштириш шу билан бирга, соҳага «яшил» энергетикани кенг жорий қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 30 март санасидаги савдо якунлари

// 30.03.2022

Жорий йилнинг 30 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 18322 тонна 49020,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 29 март куни 56389,2 млн. сўмлик 18828 тонна минерал ўғитлар сотилган.