Ёнғинни олдини олиш чоралари кўрилмоқда

// 19.11.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (407.62 KB)

Ёнғин келтириб чиқарадиган оқибатлар мулк, инсон ҳаёти, саломатлигига хавф солади. Шу боис бундай кўнгилсиз ҳолатнинг олдини олиш энг самарали йўл ҳисобланади. «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасида режа асосида корхона ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.

Жамият негизида янги инвестицион лойиҳалар қурилиши давом этаётган бугунги кунда эҳтиёт чораларини кўриш, айниқса олов билан боғлиқ ишларни бажаришда касб кўникмалари ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш зарурий талаб.

Мулоқот иштирокчиларининг бу борадаги саволларига жавоб берилиб, уларнинг кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида тарғибот материаллари тарқатилди.

«НАВОИЙАЗОТ»АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Сўнгги янгилаш санаси: 19.11.2024