Mаънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

// 20.11.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (27.42 MB)

«Ўзкимёсаноат» АЖда 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Байроғим – миллат ифтихори» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда тармоқ корхоналари фаол иштирок этишди. 

Ишчи-ходимлар томонидан давлат байроғининг қадр-қиммати, миллат ғурурини юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 19.11.2024