Тармоқ янгиликлар

“Навоийазот” АЖ ва Япониянинг компаниялари билан шартнома имзолади

// 23.07.2015

“Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» и «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича “фойдаланишга тўлиқ топшириш” шарти билан контракт имзоланди. Жорий йилнинг июнь ойида “Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» и «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича EPCC (лойиҳалаштириш, ускуна сотиб олиш, қуриш ва фойдаланишга топшириш) шарти билан контракт имзоланди.


2015 йил I ярим йиллик мурожаатлар таҳлили

// 22.06.2015

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига биноан, 2015 йилнинг январь-июн ойлари давомида компания корхоналари ва ташкилотлари томонидан Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, хат ва аризаларини кўриб чиқиш ҳолати ва натижалари юзасидан 2015 йил 15 июнь куни бўлиб ўтган "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси бошқарувининг селектор йиғилишида танқидий муҳокама қилинди.


“Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари тармоқ саноат ярмаркасида

// 17.06.2015

Шу йил 10-12 июнь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати ҳамда ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексларининг тармоқ саноат ярмаркаси 2015 йилда ишлаб чиқариш дастури доирасида “Ўзкимёсаноат” корхоналари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 1,7 млрд сўмлик маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартномалар тузилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг биринчи босқичи доирасида ўтказилди.


“Қўқон суперфосфат заводи” АЖда машқлар ўтказилди

// 09.06.2015

2015 йил 28 майда “Қўқон суперфосфат заводи” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Қўқон шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича махсус-тактик машқи ўтказилди. Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди. Махсус - тактик машқига 124 нафар киши ҳамда 7-та махсус ва муҳандислик техника воситалари жалб этилди.


«Navoiyazot» акциядорлик жамияти халқаро баҳоловчи ташкилотларини таклиф этади

// 08.06.2015

«Navoiyazot» акциядорлик жамияти стратегик чет эл инвесторларига сотиш мақсадида жамият устав фондидаги давлат улуши қийматини баҳолаш учун танловда иштирок этишга халқаро баҳоловчи ташкилотларини таклиф этади. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорини ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.