Тармоқ янгиликлар

2015 йилнинг январ-август ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида

// 11.09.2015

2015 йилнинг январ-август ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1429,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 101,2% ташкил қилди. Айни пайтда 143,2 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 124,6%. Соф ҳолда 839,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 649,5 минг тонна азотли ўғитлар, 88,1 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 102 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.


Автомобил йўллар яҳланишини олдини оладиган реагент ишлаб чиқарилди

// 07.09.2015

“Максам-Чирчиқ” АЖда автомобил йўллар яҳланишини олдини оладиган 100% маҳаллий хом-ашё асосидареагент ишлаб чиқарилди. “Қамчиқ” девонида қиш шароитидаўтказилгансиновлар ижобий натижа берди -реагент -320 даражали совуқда ҳам ўз хусусиятларни намойиш қилади. Шу билан бирга реагентдан фойдаланганда автомобил йўлларинитаъмирлаш харажатлари қисқаради. “Ўзавтойўл” АК 2015-2016 йил қиш мавсумига мазкур реагентдан 100 тоннасини ишлаб чиқариш учун буюртма берди.


«Poly Group» корпорациясининг делегацияси ташрифи

// 29.08.2015

2015 йилнинг 25-28 август кунларида Хитойнинг «Poly Group» корпорацияси президенти жаноб Чжан Чжэньгао бошчилигида делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. Ташриф доирасида “Ўзкимесаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АК ва бошқа идораларда учрашувлар ташкил этилиб, "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш"лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича музокаралар олиб борилди.


2015 йилнинг январ-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида

// 11.08.2015

2015 йилнинг январ-июль ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1262,7 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,6% ташкил қилди. Айни пайтда 130,8 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 132,8%.


2015 йилнинг I ярми якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида

// 27.07.2015

2015 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1102,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,5%) ҳамда 110,6 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 137,4%) ишлаб чиқарилди.