“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йилги фаолияти якунлари ва 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар тақдимоти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
“Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган илк карбамид маҳсулоти жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки биржа савдоларига қўйилди. Биржа якунига кўра биринчи ҳаридор Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган “Хонқа осиё савдо” МЧЖ бўлди. “Хонқа осиё савдо” МЧЖга 151,7 миллион сўмлик 68 тонна карбамид маҳсулоти сотилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкилотда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди.
Бугун, 28 декабрь куни “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” корхонасида суперфосфат минерал ўғитини ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ишга туширилди. Лойиҳа доирасида йилига 350 минг тонна фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилади ва маҳсулотнинг асосий қисми республикамиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун йўналтирилади. Лойиҳа “Indorama Holdings BV” компаниясининг 30,0 млн. доллар миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ҳисобига амалга оширилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.