Ёшлар билан мулоқот

// 24.01.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (792.26 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мадина Абдуллаева “Навоийазот”АЖ 916-сонли нитрат кислотаси ишлаб чиқариш цехи 4-навбатида бўлди.

Ушбу қувватда 22 нафар ёш мутахассислар фаолият юритади.

Замонавий, ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланган мажмуада ходимлар учун барча шароитлар яратилган.

Мулоқот давомида йигит-қизларнинг таклифлари ўрганилди. Мутахассислар малакасини ошириш, уларнинг илмий изланишлари учун имконият яратиш борасидаги фикрлари тингланди. Тармоқ корхоналари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирлар натижадорлиги хусусида сўз борди.

“Навоийазот”АЖ нинг 7 нафар фаол, ташаббускор, иқтидорли ёшларига  “Ўзкимёсаноат”АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджановнинг ташаккурномаси топширилди.

"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Сўнгги янгилаш санаси: 24.01.2024