Янги лойиҳалар – янги имкониятлар

// 31.07.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (9.44 MB)

Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизда иқтисодий ривожланишга қаратилган муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ кохонларида январь-июнь ойларида жами 282,4 миллион доллар инвестициялар ўзлаштирилди ва режа 100,5 фоизга бажарилди.

Айни дамда, Тошкент ва Навоий вилоятларида 5 та йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилди. Умумий қиймати 134 миллион долларни ташкил этган ушбу лойиҳалар нафақат саноат салоҳиятини оширди, балки 220 та янги иш ўрнини яратиш имконини берди.

  • Навоийда техник газ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 17,5 миллион доллар сармоя киритилди. Бу лойиҳа маҳаллий корхоналарнинг энергетика эҳтиёжларини таъминлашга хизмат қилади.
  • Чирчиқ шаҳрида бир неча муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқариш (15 миллион доллар), автомобил саноати учун резина ва ўлчов воситалари ишлаб чиқариш (7 миллион доллар) ва экологик тоза технологиялар асосида яшил водород ишлаб чиқариш
  • (88 миллион доллар). Яшил водород лойиҳаси мамлакатдаги қайта тикланувчи энергия манбалари ривожида муҳим қадам бўлмоқда.
  • Олмалиқда эса кимё саноатининг асосий маҳсулотларидан саналган сульфат кислотасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, бунинг учун 6,5 миллион доллар сармоя ажратилди.

Ушбу лойиҳалар саноатни модернизация қилиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш каби долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.  Шу билан бирга янги инвестициялар ва фаол лойиҳалар мамлакатимизда саноат салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 31.07.2025