"Ўзкимёсаноат" АЖ

Янги лойиҳалар – янги имкониятлар

// 31.07.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yangi-loyihalar-yangi-imkoniyatlar

Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизда иқтисодий ривожланишга қаратилган муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ кохонларида январь-июнь ойларида жами 282,4 миллион доллар инвестициялар ўзлаштирилди ва режа 100,5 фоизга бажарилди.

Айни дамда, Тошкент ва Навоий вилоятларида 5 та йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилди. Умумий қиймати 134 миллион долларни ташкил этган ушбу лойиҳалар нафақат саноат салоҳиятини оширди, балки 220 та янги иш ўрнини яратиш имконини берди.

Ушбу лойиҳалар саноатни модернизация қилиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш каби долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.  Шу билан бирга янги инвестициялар ва фаол лойиҳалар мамлакатимизда саноат салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати