Ҳурматли акциядорлар!
«Жиззах пластмасса» АЖ устав капиталидаги ҳар бирининг номинал қиймати 3 065 сўм бўлган, умумий қиймати 13 045 424 640 сўмлик, 85,83 фоиз ёки 4 256 256 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акциялари эгасига айланган “Ўзкимёсаноат” АЖ Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига асосан «Жиззах пластмасса» АЖнинг қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича сотиб олиш борасидаги таклифини маълум қилади.
Акциядорлар ўзига тегишли акцияларини сотиш тўғрисидаги ёзма розилигини мазкур эълон жойлаштирилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида «Жиззах пластмасса» АЖнинг қуйидаги манзилига юборишларини сўраймиз.
Манзил: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Тошкент кўчаси – 5 уй.
Электрон почта манзили: jizplast@mail.ru, jiz.plast@exat.uz
Телефон: (+998) 72-223-26-69, 97-328-00-08.