Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида ташкиллаштирилаётган “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг инновацион маҳсулотлари кўргазмаси бошланди.
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022-йил 27-апрелдаги КҚ-340-ИВ-сонли Қарорига асосан Олий Мажлис Сенати, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган "Гендер тенглик фаоли-2022" миллий танловининг "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи (ташкилоти)" номинацияси бўйича "Деҳқонобод калий заводи" АЖ ғолиб бўлди.
Бир ҳафта давом этадиган ўқув курсида ходимларга жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик маданиятини шакллантириш, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқи ва маданияти, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзуларида маърузалар ўтилади.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими Экоаналитик лабораториясида “табиий ва оқова сувларнинг ифлослигини аниқ аналитик назорат қилиш” O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 стандартларини жорий қилишда консалтинг ва ўқилиш хизмати.
Ташриф давомида корхона фаолияти, янги лойиҳалар, ишлаб чиқариш жараёнлари, ходимлар учун яратилган шароитлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наврўз байрами муносабати билан ходимлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси иқтисод фанлари номзоди, профессор иқтидорли олим, раҳбар ва устоз, фидоий ва меҳнаткаш инсон Турсунпўлат Мирзамаҳмудовнинг 72 ёшида вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Аввало Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони талаблари асосида “Ўзкимёсаноат” АЖда Комплаенс хизмати ташкил этилди ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур соҳада ҳамкорлик “KPMG” халқаро аудиторлик ташкилоти билан йўлга қўйилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари Республиканинг барча вилоятларига жамиятга бириктирилган мактабларнинг ҳолатини тубдан ўрганиб чиқиш мақсадида жойларга ҳизмат сафарига жўнаб кетишди. Бундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган кимё ва биологияга ихтисослаштирилган мактабларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳисобланади.
Семинарда Молия вазирлиги вакиллари давлат томонидан давлат харидлари соҳасини тартибга солиш тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилдилар. Семинар қатнашчилар учун “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги 4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бердилар.